Кураш ва белбоғли курашчилар беллашди
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида кураш ва белбоғли кураш бўйича ўтказилган очиқ биринчилик маҳоратли спортчиларни аниқлашга хизмат қилди.
Мусобақанинг очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов, Чирчиқ шаҳар прокурори ўринбосари Азизбек Исмоилов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва бошқалар мазкур мусобақа жорий йилги Давлат дастурида белгиланган вазифаларни таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятли эканини таъкидлашди.

200 нафардан зиёд спортчилар ўртасида ўтган беллашувлар якунида белбоғли кураш бўйича 66 килограммда Мансур Абдуллаев, 81 килограммда Азим Акбаров, +81 кило оғирликда Илёс Мирзаҳмадов ҳамда қизлар ўрасидаги +63 килограммдаги баҳсларда Муслима Аҳмедова ғолиб чиққан бўлса, кураш мусобақаларида Миродил Муродуллаев(66), Озод Соатов(81), Баҳриддин Абдураимов(+81), Ҳуснора Абдуллаева(+63) ғолибликни тантана қилди.
Т.Рўзиев, ЎзА