Ватанимиз тарихидаги 6 ноябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1398 йил (бундан 626 йил олдин) – Амир Темур тариқат пирлари, қутблар ва авлиёлар султони Шайх Фарид Шакарганж қабрини зиёрат қилди. Тарихчи Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарида ушбу воқеа қуйидагича қайд этилган: “Бас, соҳибқирон сешанба куни ойнинг йигирма бешида (6 ноябрда) Ажуданға кириб, сидқу эътиқоди била Шайх Фарид Шакарганжни, қаддаса сирруҳу, мазорига бориб тавоф қилди. Ул азизнинг руҳидин ҳиммат тилаб, андағи фуқаро ва масокинга кўб нима берди...”  

1721 йил (бундан 303 йил олдин) – Россия подшоси Пётр I нинг Элчилик маҳкамаси масъул ходими Флорио Беневени бошчилигидаги элчилар Бухорога етиб келди. Флорио Беневени ва унинг ҳамроҳларини Бухорога 10 верст (тахминан 16 километр) қолганда йўл устида Бухоро тўпчибошиси бошлиқ 50 кишидан иборат сарой мулозимлари кутиб олди. Такаббур элчи муқаддас шаҳарда қабул қилинган одатни бузиб, гўё бу удумни билмагандек Бухорога яёв эмас, балки отда кирди.  

Пётр I элчига ўз имзоси билан махсус йўриқнома тузиб берган эди. Унга кўра, Флорио Беневени Бухоро хонлигининг чегарасини, атрофидаги давлатларни ва улар билан бўлган муносабатларини, ерости бойликларини, Амударёда олтин бор-йўқлигини, ҳарбий жиҳатдан қанчалик қудратга эга эканини билиб келиши керак бўлган. Россия элчилиги Бухорода уч ярим йил (1725 йил 8 апрелгача) турди ва подшонинг топшириқлари бўйича қимматли маълумотлар тўплади.  

1917 йил (бундан 107 йил олдин) – давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидов таваллуд топди (вафоти 1983 йил). У 1950–1959 йилларда Ўзбекистон Олий Совети Президиуми раиси бўлган. 1959 йилдан то умрининг охирига қадар Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси Биринчи котиби сифатида фаолият юритган. У 1994 йилда Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” саройи меъморий мажмуаси учун қурилиш ғоясининг муаллифи ва ижодий раҳбари сифатида вафотидан сўнг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти билан тақдирланган. 

1977 йил (бундан 47 йил олдин) – Тошкент метрополитенининг узунлиги 12,2 километр бўлган биринчи йўналишининг биринчи навбати ишга туширилди. Шу куни Чилонзор йўлининг тўққизта бекати фаолият бошлади. Унинг қурилиши 1972 йил январь ойида бошланган эди.  

1992 йил (бундан 32 йил олдин) – Шароф Рашидов музейи иш бошлади. Музей экспозицияларида Шароф Рашидовнинг Буюк Британия министри Д.Макмиллан, Индонезия Президенти Сухарто, Куба Президенти Фидел Кастро, Вьетнам давлати раҳбари Хо Ши Мин, Эрон шаҳаншоҳи Ризо Паҳлавий, Афғонистон қироли Муҳаммад Зоҳиршоҳ, Бангладеш миллий партияси президенти Музаффар Аҳмад, Ҳиндистон бош вазири Жавоҳарлал Неру, кейинчалик Индира Ганди билан учрашувлари акс эттирилиши билан бир қаторда, Куба, Бирма, Ҳиндистон, Жазоир ва Вьетнамдан берилган совғалар ҳам ўрин олган. Р.Ярматовнинг қайд этишича, Шароф Рашидов 1979 йилда Москвада ўтказилган хоккей бўйича Европа чемпионатига, 1980 йил бўлиб ўтган Олимпиадага фахрий меҳмон сифатида таклиф қилинади. Музейдан Европа чемпионати ва Олимпиададан берилган эсдалик совғалари ҳам ўрин олган эди.  

1998 йил (бундан 26 йил олдин) – Тошкентда 19 октябрь Парижда очилган ЮНЕСКО Ижроия кенгаши 155-сессиясининг якунловчи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг раиси Пал Патаки очди. Сессияда ЮНЕСКО Бош директори Федерико Майор Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга Абу Али Ибн Сино номидаги Олтин медални топширди.  

1999 йил (бундан 25 йил олдин) – Термизда аждодларимиз бадиий даҳосининг бебаҳо ёдгорлиги – “Алпомиш” достонининг минг йиллиги нишонланди. Термиз шаҳри марказида барпо этилган катта боғда тантанали байрам бўлиб ўтди. Тантанали маросимда ёдгорлик мажмуи очилди.  

2017 йил (бундан 7 йил олдин) – Жиззах шаҳрида Шароф Рашидовнинг ҳайкали очилди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги олдидан қайта қуриб битказилган адибнинг мемориал музейида ҳам бўлди. Шу куни Жиззах вилояти мусиқали драма театрида атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира кечаси ва концерт дастури бўлиб ўтди.  

2017 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  

2020 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2020 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида”, “Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.  

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун тарихи: Тошкент метрополитенининг биринчи босқичи қачон ишга тушган?