ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан Республика божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, қозоғистонлик наркокуръерлар томонидан Навоий вилоятининг Учқудуқ тумани Қизилқум чўли ҳудудига хуфиёна тарзда кўмиб кетилган 12 000 дона “Трамадол” дори воситалари борлиги аниқланди ҳамда процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Мазкур дори воситаларининг ҳақиқий эгасини аниқлаш мақсадида тезкор тадбир давом эттирилиб, Тўрткўл туманида яшовчи, 1988 й.т., муқаддам судланган шахс қўлга олинди.

ДХХ ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган бошқа бир тезкор тадбирда Зангиота туманида яшовчи, 1987 й.т. тиш шифокори Олмазор туманида жойлашган ўзининг хусусий клиникасида 1960 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сақлаб келаётгани аниқланди.  

ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Фарғона-Қўқон” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Нексия” русумли автомашина Олтиариқ тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1989 й.т., муқаддам бир неча марта судланган шахсга тегишли 2803 дона “Регапен” ва 1000 дона “Тропикамид” борлиги маълум бўлди.  

Ўз навбатида, у кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Фарғона туманида яшовчи, 1998 й.т. фуқародан 50 млн. сўмга сотиб олганлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.  

Фарғона туманида яшовчи, 1998 й.т. фуқаронинг хонадони кўздан кечирилганда, унда 1050 дона “Регапен” ва 101 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Таъкидлаш лозимки, юқорида келтирилган барча кучли таъсир қилувчи дори воситалари мамлакатимизга Қирғизистон Республикасидан ноқонуний йўллар билан олиб келинган.  

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди