English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кубок ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимизда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан келган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда профессионал волейбол клублари иштирокида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. 

Сўнгги йилларда юртимизда спортни оммалаштириш, ёшларни мунтазам машғулотларга жалб этиш, янги спорт иншоотларини барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Бунинг яққол исботи сифатида бу йилги мамлакат кубоги мусобақасининг юқори савияда ташкил этилганини кўришимиз мумкин.

[gallery-26644]

Таъкидлаш жоизки, ўтган йили мазкур мусобақада 22 та жамоа иштирок этган бўлса, бу йил уларнинг сони 38 тага етди. Шундан 15 таси аёллар, 24 таси эркаклар жамоаларидир. Мусобақа 1–9 декабрь кунлари пойтахтимиздаги 5 та спорт залида ўтказилди.

Аёллар ўртасида ўтказилган беллашувларда Наманган Давлат университети жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Кейинги ўринлар Бухоро ҳамда Андижон жамоасига насиб этди.

Эркаклар ўртасида ўтган мусобақаларда  «Road Patrul» волейболчилари ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади. «HUMO» жамоаси 2-, «Uztelecom» жамоаси эса 3-ўрин билан кифояланди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган кубок, диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА