Куба миллий терма жамоаси Бухорода
14 сентябрдан 6 октябргача илк бор футзал бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади. Бухоро шаҳри нуфузли мусобақанинг асосий мезбонларидан бири бўлади. Мазкур мусобақани вилоят марказида барпо этилган “Универсал” спорт мажмуасида ўтказиш режалаштирилган.
– Ҳозирги вақтда “Универсал” спорт мажмуаси ҳар томонлама шай ҳолга келтирилган, – дейди вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ўткир Нажмиддинов. Мажмуа жаҳон стандартлари даражасида жиҳозланди. Жорий йилнинг 14 сентябрдан 6 октябргача Ўзбекистонда ўтказиладиган футзал бўйича жаҳон чемпионатини ўтказишга тайёр.
[gallery-19159]
Футзал бўйича жаҳон чемпионатининг “B” ва “F” гуруҳ учрашувларини ўзида қабул қиладиган Бухоро шаҳрига бугун дастлабки терма жамоа етиб келди. Куба миллий терма жамоаси делегацияси маҳаллий ташкилий қўмита вакиллари томонидан кутиб олинди.
Ушбу мажмуа “B” (Бразилия, Куба, Хорватия, Таиланд) ва “F” (Эрон, Венесуэла, Гватемала, Франция) гуруҳи баҳсларига мезбонлик қилади.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.