“Kristal tekstil libos” маҳсулотлари: сифатли ва замонавий
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманида жойлашган “Kristal tekstil libos” масъулияти чекланган жамиятида эркаклар учун 15 турдаги костюм-шим ишлаб чиқарилади. МЧЖда 40 нафар киши иш билан таъминланган.
[gallery-27231]
Корхонанинг “Zinto” бренди остидаги маҳсулотлари Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Россияга экспорт қилинмоқда. 2025 йилда корхона 600 минг АҚШ долларилик экспорт амалга оширган бўлса, 2026 йилда бу кўрсаткични 1 миллион долларга етказиш режалаштирилган.
Ривожланиш жараёнидаги “Kristal tekstil libos” корхонаси сифатли ва замонавий кийимлари билан халқаро бозорда ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ,ЎзА