Кредит қарзлари ундирилмоқда
Бухоро вилояти прокуратурасида муаммоли кредит қарздорликларини ундириш борасидаги ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят прокуратураси, ИИБ, МИБ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Марказий банк ҳамда тижорат банкларининг масъул раҳбарлари ҳамда муаммоли кредит қарздорлиги бўлган тадбиркорлик субъектлари қатнашди.

Таҳлилий ва танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар борасида масъул ходимларнинг изоҳлари эшитилди. Муаммоли кредитлар салмоғини қисқартириш борасидаги ишларни самарали ташкил қилиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Маълумот учун: жорий йилнинг ўтган даврида вилоят прокуратура органларининг аралашуви билан муаммоли кредитларнинг 155,9 миллиард сўми ундирилди. Жиддий қонунбузарликлар юзасидан 76 та жиноят иши қўзғатилиб, терговда зарарнинг ундирилиши таъминланмоқда.
Зариф Комилов,
ЎзА мухбири