Кредит қарзи ва бой берилган мол-мулклар...
Бугун аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлаш, тадбиркорликни бошлаш ва ривожлантириш мақсадида банклар томонидан турли хил имтиёзли кредитлар тақдим этилмоқда.
Аммо, олинган кредит маблағини ўз вақтида қайтармай, шартнома талабларини бузаётганлар ҳам бор.
Қонунчиликка кўра, шартнома шартлари бузилганда кредит маблағларини ундириш суднинг ҳал қилув қарорларига асосан, мажбурий тартибда ундирилади.
Худди шу каби ижро варақаларидан бири Бюронинг Андижон туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судига асосан мазкур йирик қарздорлик кўриб чиқилди.
Унда АТБ «Саноатқурилишбанк» Андижон минтақавий филиали қарздор МЧЖ ва бошқалардан 336 413,84 АҚШ доллари, миллий валютада 3 миллиард 616 миллион 448 минг 780 сўм кредит қарздорлиги борлиги ойдинлашган.
Олиб борилган ижро ҳаракатларида қарздорларнинг гаровдаги “TRACKER” русумли автомашинаси, шунингдек, 2 та турар жой бинолари хатланиб, онлайн аукцион савдога чиқарилган. Сотувдан тушган пул эса кредит қарздорлиги учун йўналтирилган.
ЎзА