Бугунги кунда кредит ташкилотлари томонидан кредит қарздорлигини ундиришга 187 кундан 612 кунгача муддат сарфланмоқда. Бу эса кредиторларнинг талабларини қондириш муддатлари чўзилиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Шу боис кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда муҳокама қилинди.  

Марказий банк раиси ўринбосарининг қайд этишича, амалиётда қарздор томонидан кредит (ипотека) шартномаси бўйича мажбуриятлар ўз вақтида ёки лозим даражада бажарилмаганда кредиторнинг (банкнинг) гаров билан таъминланган талабларини қондириш, ундирувни суд тартибида ва суддан ташқари тартибда гаров мулкига қаратиш, гаровга олувчининг гаров мулкига бўлган ҳуқуқлари устуворлигини таъминлашда бир қатор муаммолар мавжуд.  

Шундан келиб чиқиб, мазкур қонун лойиҳасида мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида тақдим этилган мол-мулкка нисбатан кредиторлар ҳуқуқларининг устуворлигини таъминлаш, гаровга қўйилган мол-мулкни аукцион орқали сотиш жараёнларини соддалаштириш гаров билан таъминланган мажбуриятларни суддан ташқари тартибда ундириш амалиётини такомиллаштириш масалалари кўзда тутилган.  

Жумладан, гаровдаги мулкни бозор қийматида савдога чиқариш, қайтмаган қарздорлик суммаси гаров қийматининг 15 фоизидан кам бўлганда ундирувни мулкка қаратмаслик, муддати ўтган қарздорлик вужудга келганда шу қисм учун даво аризаси киритиш, сўнг қарздорликни тўламаган ва тўлов графигига амал қилмаган тақдирда тўлиқ кредит суммасини ундиришга даво киритиш мумкинлиги белгиланмоқда.    

Таъкидландики, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши кредиторларнинг гаров мулкига нисбатан ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, гаровга қўйилган мулкни суддан ташқари тартибда реализация қилиш тизимини такомиллаштириш, мажбуриятни гаровдаги мол-мулк ҳисобидан ундириш жараёнларини соддалаштириш ҳамда кредит ташкилотларининг кредит портфелидаги муаммоли активлар улушининг камайишига хизмат қилади. 

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кредит қарздорлиги тўланмаса, ундирув гаровга қўйилган мулкка қаратилади