Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги натижасида банк маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан Қишлоқ қурилиш банк Шўрчи филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “К.Ж.” МЧЖ раҳбари Б.Э. гаров таъминоти сифатида қўйилган бино-иншоотларни сохта ҳужжатлар орқали ҳақиқий нархидан 186 миллион сўмга сунъий равишда оширган ҳолда баҳолатиб, нон ишлаб чиқариш цехи ва савдо дўкони қуриш учун 2 миллиард сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги “P.” МЧЖ раҳбари А.Т. Микрокредитбанкнинг Оққўрғон филиалидан макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олиш учун 750 миллион сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағини “A-K.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганлиги аниқланган. 

Шунингдек, “П.К.” хусусий корхонаси раҳбари К.П. Туронбанк Термиз филиалидан замонавий иссиқхона қуриш орқали лимончилик фаолиятини ташкил этиш учун ажратилган 400 миллион сўм кредит маблағини ўзи норасмий равишда раҳбарлик қилиб келган “К.Б.” МЧЖга сохта шартнома асосида ўтказиб, иссиқхона ташкил этмасдан, талон-торож қилганлиги аниқланган. 

Бундан ташқари, “Н.Я.” МЧЖ раҳбари Д.Қ. Ипотека банк Сурхондарё филиалидан балиқчилик хўжалигини ривожлантириш мақсадида 300 миллион сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎзА 
 
English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖ раҳбарлари аниқланди