Кўзи ожиз болалар учун махсус совғалар
“Кўнгил кўзи” лойиҳаси доирасида совғалар карвони Жиззахга етиб келди. Совғалар шаҳардаги кўзи ожиз болаларга етказиб берилди.
Бу ҳақида Ўзбекистон Президенти Администрацияси Ижроия аппарати сектор мудири Саида Мирзиёева ўзининг Telegram- каналида маълум қилди.
“Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасидаги совғалар карвонимиз анъанага кўра, яна вилоятларга чиқди. Бу сафар Жиззахдаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари билан учрашдик ва жуда самимий суҳбатлашдик. Фурсатдан фойдаланиб, барчани кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклайман. Байрамингиз муборак бўлсин!” дея ёзув қолдирган Саида Мирзиёева.
Тўплам Брайль ёзуви учун мослама ва стилуслар, спорт анжомларидан иборат.
<iframe width="1519" height="527" src="https://www.youtube.com/embed/HusZ82pK8Tw" title="Кўзи ожиз болалар учун махсус совғалар" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>ЎзА