Корхонанинг экспорт салоҳияти ўрганилди
Янги Наманган туманида жойлашган “Тежамкор текстиль” корхонасида ишлаб чиқариш жараёнлари ва экспорт кўрсаткичлари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди. Корхона тўқимачилик маҳсулотларининг 10 турини ишлаб чиқараётган бўлиб, тайёр маҳсулотлар Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия давлатларига экспорт қилинмоқда.
Корхона 2023 йилда 5 миллион АҚШ доллари, 2024 йилда 6 миллион долларлик экспорт ҳажмига эришган бўлса, ўтган 2025 йилда эса бу кўрсаткич 7,5 миллион долларга етказилди. Мавжуд 1-блокда 70 нафар ходим фаолият юритмоқда, хорижий инвесторлар иштирокида ташкил этилган янги блокда эса 200 та янги иш ўрни яратилди.

Туман ҳокими А. Қорабоев корхона фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА