ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятида ҳам ўз бизнесини йўлга қўйиб, оиласи, маҳалласи, эл-юрти фаровонлигига муносиб ҳисса қўшаётган, иқтисодиётимиз тараққиётига хизмат қилаётган тадбиркорлар сафи тобора кенгаймоқда.  

Термиз туманидаги қурилиш ва пардозлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Олис осмон” хусусий корхонаси 2019 йилда иш бошлаган бўлса-да ўтган йиллар давомида ўзининг сифатли ва арзон маҳсулотлари билан бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаган.

[gallery-22226]

Корхонада 40 турдаги қурилиш-пардозлаш маҳсулотлари тайёрланади. Ишлаб чиқариш қуввати бир йилда 80 минг тоннадан иборат. Қарийб 100 нафар киши иш билан таъминланган. Жамиятда тайёрланаётган маҳсулотлар маҳаллий бозордан ташқари экспортга ҳам йўналтирилмоқда.

– Қурилиш-пардозлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланамиз, - дейди корхона раҳбари Фурқат Норҳамидов. –  2020 йилдан бошлаб Тожикистон Республикасига экспорт қилишни йўлга қўйганмиз. Йилдан-йилга экспорт ҳажмини ошириб боряпмиз. Эндиги мақсадимиз қўшни Афғонистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари билан ҳамкорлик ўрнатиш.

Корхонага ҳар йили Хитой ва Германия давлатларидан қўшимча янги, замонавий ускуналар олиб келинади. Бу қўшимча ускуналар энергия тежамкорлиги, инсон омилисиз компьютер асосида бошқарув имкониятларига эгалиги ва маҳсулотлар сифати ҳамда ҳажмини ошишига хизмат қилиши билан аҳамиятли.  

Ҳозирда корхонани кенгайтириш мақсадида қўшимча линиялар ташкил қилинмоқда. Мазкур объектнинг асосий истеъмоли газ ва электр энергияси бўлганлиги сабабли қисқа кунларда яшил иқтисодиёт технологияларини жорий этиш режа қилинган. Шунингдек, ишлаб чиқариш ҳудудида муқобил энергиядан фойдаланиш борасида янги лойиҳалар амалга ошириляпти. Бу борада корхонада 2300 кв.га мўлжалланган қуёш панель станцияси лойиҳаси амалга оширилади. Ушбу қуёш энергия станцияси корхонанинг 1 ойда ишлатадиган энергия сарфини тўлиқ таъминлаб бера олади.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корхонанинг экспорт кўлами кенгайтирилади