Корхоналарнинг экспорт кўрсаткичлари кўриб чиқилди
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасида қўмита раиси Иқболжон Эргашев раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди.
Унда пиллачилик ва уруғчилик корхоналари раҳбарлари видеоконференция орқали иштирок этди.

Йиғилишда йил якуни бўйича тизим корхоналарининг экспорт кўрсаткичлари кўриб чиқилди. Ҳар бир корхонанинг экспорт кўрсаткичлари алоҳида муҳокама қилинди.

Шунингдек, баҳорги пилла етиштириш мавсуми учун ипак қурти уруғлари етиштириш шартномаларини тузиш ишлари эътибор марказида бўлди.

Кўрсаткичларда қолоқликка йўл қўяётган корхоналар огоҳлантирилиб, қўмита раиси томонидан якуний муддат белгилаб берилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА