Корхонада маҳсулотлар тури кўпайтирилади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий шаҳридаги “Гидро Станко Сервис” масъулияти чекланган жамиятида юртимиз саноати ва қишлоқ хўжалиги учун машинасозлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
[gallery-9902]
Бу ерда кооперация орқали 100 дан ортиқ қурилма ва мингдан ортиқ турдаги эҳтиёт қисмлар маҳаллийлаштирилган. Натижада 2021 йилда 12 миллион доллардан зиёд валюта маблағларини тежашга эришилган. Жорий йил якуни билан ишлаб чиқариш миқдори 23 миллион доллар бўлиши кутилмоқда.
Корхонага ускуналар Германия, Туркия, Италия ва Хитойдан келтириб ўрнатилган. Бу ерда 370 кишининг иш билан бандлиги таъминланган.
Бугунги кунда корхонада қуюв цехи ташкил этиш ва маҳсулотлар турини кўпайтириш устида иш олиб борилмоқда.
Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА