Корхонада ишчилар сони 450 нафарга етади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги пахта толасидан ип-калава ишлаб чиқарувчи “FT textile group” корхонасининг йиллик экспорт ҳажми 25 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Корхона 35 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция эвазига бунёд этилган бўлиб, бу ерда 270 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.
– Айни пайтда навбатдаги инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда, - дейди туман ҳокимининг ўринбосари Элёрбек Исматуллаев. – 35 миллион доллар сармоя ўзлаштирилиши натижасида ишлаб чиқариш ҳажми икки баробарга ортиб, иш ўрни 450 тага етади.
Корхонада ходимларга яратилган меҳнат шароити юқори даражада. Бу эса иш унумининг муҳим омили сифатида хизмат қилмоқда.
[gallery-6150]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат) ЎзА