Жорий йилнинг 8 декабридан 9 декабрга ўтар кечаси энергетика вазири бошчилигидаги махсус штаб томонидан Тошкент вилоятидаги юридик истеъмолчиларнинг табиий газдан фойдаланиш ҳолати бўйича тунги назорат тадбири ўтказилди.

Унга кўра, Олмалиқ шаҳридаги “Олмалиқ ғиштчи” масъулияти чекланган жамияти 10 кун ичида 5 мингга яқин хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланган.  

Бу жараёнда Олмалиқ шаҳрида жойлашган “Олмалиқ ғиштчи” МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш заводи газ таъминоти ташкилоти томонидан жорий йилнинг 29 ноябрь куни газ тармоғидан ажратилганига қарамасдан, ўзбошимчалик билан тармоққа ноқонуний уланиб табиий газдан фойдалангани маълум бўлди.  

Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, ушбу корхона томонидан ноқонуний фойдаланилган табиий газ ҳажми 118 минг метр кубни ташкил этади. Ушбу ҳажмдаги табиий газ 5 мингга яқин хонадоннинг куз-қиш мавсумида бир кунлик истеъмолига тўғри келади.  

Айни кунларда мазкур ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Олмалиқ шаҳар прокуратурасига топширилди. Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

ЎзА  

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корхона табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди