Мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Норма ижодкорлиги фаолиятида ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланган ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг бир хиллигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сенат ялпи мажлисида ҳуқуқни қўллашда ягона амалиётни таъминлашга тўсқинлик қилувчи, коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи ҳамда аҳоли ва тадбиркорларнинг ортиқча сарсон бўлишига сабаб бўлган айрим нормаларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурати юзага келгани қайд этилди. 

 Шу мақсадда ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан 12 қонун ҳужжатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. 

Улар орасида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”, “Давлат божи тўғрисида”, “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”, “Таълим тўғрисида”, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунлар ҳамда Солиқ кодекси бор. 

Сенаторлар маъқуллаган мазкур қонун жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш ва коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этишга хизмат қилади.

Н.Абдураимова,

Н.Ҳайдаров (сурат),

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этишга хизмат қиладиган қонун маъқулланди