Нурафшон шаҳрида БМТ Тараққиёт Дастури қўшма танлови асосида «Коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назорати ва унда матбуотнинг ўрни» грант лойиҳаси доирасида ўқув семинар ўтказилди.

Тадбирда дастлаб Инсон ҳуқуқи маданияти маркази директори Ихтиёр Умаров, БМТ Тараққиёт дастури коррупцияга қарши курашиш лойиҳаси-компонент раҳбари Нодира Зикриллаева, ZOOM платформаси орқали БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги маслаҳатчиси Хачик Харутюнян ва бошқа соҳа мутахассисларининг маърузалари тингланди.  

Таъкидланганидек, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга, аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилишга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигига йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Сўнгги 5 йилда давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган 80 дан ортиқ, шундан бевосита коррупцияга қарши курашиш соҳасини тартибга солувчи 10 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.  Ҳар йили коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурларини қабул қилиш орқали ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб олиш амалиёти жорий этилди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ерларни тўғридан-тўғри бериш амалиёти бекор қилиниб, ерларни фақат аукцион орқали сотиш йўлга қўйилди. “Коррупциядан холи қонунчилик” тамойили асосида қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби жорий қилинди.

Таҳлилларга кўра, ҳудудда жами 53 та, шундан 40 таси Тошкент вилояти ва туман-шаҳар ҳокимликла

рининг, 13 таси Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди. Шу билан бирга, "e-qaror" электрон тизими орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 14 минг 41 та қарор, 8 минг 256 та фармойиш ва 2 минг 749 та Халқ депутатлари Кенгаши қарорлари қабул қилинган. Бошқарма томонидан мунтазам равишда мониторинглар олиб борилмоқда. Натижаларга кўра, норматив тусдаги қарорларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказмасдан қабул қилинган қарорлар бўйича жами 48 та ноқонуний норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги аниқланди. Уларнинг 25 таси тақдимномалар асосида ва 23 таси суд қарорлари асосида бекор қилинган.  

Вилоят прокуратураси томонидан охирги икки йилда ҳудуд бўйича бюджет маблағларини талон - торож қилиш ва коррупцион жиноятлар бўйича 620 та жиноят иши қўзғатилган. Бу ишларга алоқадор 972 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.  

Семинарда коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назорати ва ОАВнинг ўрни хусусида ҳам сўз борди. Ўзаро муҳокамаларда мутахассислар муаммоларнинг ечимларига алоҳида тўхталиб ўтди.  

А.Мусаев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши муросасизлик: амалиёт ва самара