Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг 2022-2024 йиллардаги фаолияти сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, икки йил мобайнида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг муҳим йўналишларида Жамоатчилик кенгаши самарали фаолият олиб борди.  

Хусусан, жамоатчилик кенгашлари фаолиятида камёб амалиёт – жамоатчилик эшитуви, жамоатчилик мониторинги каби механизмлардан самарали фойдаланилди. Соғлиқни сақлаш вазири эшитуви, “Е-qaror” платформаси ва олий таълим муассасаларига имтиҳонлар жараёни мониторинги шулар жумласидандир.  

Кенгаш аъзоларининг фаоллиги ва ташаббускорлигининг натижаси ўлароқ, 2024 йилдаги Давлат дастурида Агентлик зиммасига барча давлат органлари Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини мониторинг қилиш, уларни намунали кенгашларга айлантириш бўйича вазифа юклатилди. Бу вазифани ҳам кенгаш самарали амалга оширди.  

Жамоатчилик кенгашининг ваколат муддати бу йил ўз якунига етди ва эндиликда Агентлик томонидан белгиланган тартибда кенгашнинг янги таркиби шакллантирилади.  

Шу муносабат билан ташкил этилган йиғилишда Агентлик директори Акмал Бурхонов ана шундай фаол кўмак, яқин ҳамкорлик ва янги ташаббуслар учун кенгаш аъзоларига миннатдорлик билдириб, уларнинг келгуси фаолиятига муваффақият тилади.  

Н.Абдураимова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик кенгаши қандай ўрин тутмоқда?