Коррупцияга қарши курашда дадиллик керак
Бугунги кунда коррупция муаммоси нафақат юртимиз, балки бутун дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган долзарб масалалардан биридир. Мазкур иллатга қарши курашиш, юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида амалга оширилмоқда.
“Адолат” социал-демократик партияси Бухоро вилояти Кенгаши ташаббуси билан Вобкент туманида “Коррупцияга қарши кураш – ҳар бир фуқаронинг бурчи” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирда ёшларга коррупция тушунчаси, унинг жамият тараққиётига салбий таъсири, унга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари ҳақида атрофлича тушунча берилди.

Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган қонунлар, стратегиялар ҳамда амалий ишлар ҳақида маълумотлар билан танишди. Адвокатлар ҳаётий мисоллар орқали ёшларни ҳушёрликка, ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришга чақирди.
Учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди, мутахассислар эса уларга аниқ ва асосли жавоблар берди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.