Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамкорлигида коррупция ва манфаатлар тўқнашувига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинар давомида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти семинар иштирокчиларига тушунтирилиб, коррупция ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятида коррупция ва манфаатлар тўқнашуви каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан таклифлар берилди.

Коррупция демократик жараёнларнинг амалга ошишига тўсқинлик қилиши, иқтисодий ривожланишни секинлаштириши, кадрлар сифатини пасайтириши ва оқибатда барча соҳаларнинг оқсашига, уюшган жиноятчиликнинг илдиз отишига, ҳукуматга бўлган ишонч йўқолиши ва ижтимоий-сиёсий беқарорликка сабаб бўлиши ҳақида тушунчалар берилди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция – тараққиётга ғов