Коррупция – тараққиёт кушандаси
Маълумки, коррупция ва миллий тараққиёт масаласи — юрт тақдири, мамлакат келажаги учун ҳар қачонгидан муҳим ва долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Охирги йилларда Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида мазкур иллатга қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Тизим коррупцияга қарши кураш борасида ўзининг алоҳида сиёсатига эга. Тизимда ходимларни коррупциядан ҳимоя қилиш борасида барча ҳуқуқий база шакллантирилган.
Жойларда бошқарма ходимларининг бу борада ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мазкур иллатга қарши уларда иммунитет ҳосил қилиш, уларни “ҳалоллик” вакцинаси билан эмлаш мақсадида мунтазам тарзда ўқув-амалий машғулотлар, профилактик суҳбатлар ташкил этиб борилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида бўлиб ўтди.
Тадбирда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари, қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, коррупцион жиноятлар таҳлили, коррупцияга қарши курашишда «комплаенс-назорат» тизимининг аҳамияти хусусида маълумот берилди.
Тадбирда қайд этилишича, Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан мавжуд 5 та ташқи иқтисодий фаолият коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган турли хил тарғибот-ташвиқот ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.
Шунингдек, ушбу иллатнинг олини олиш мақсадида ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва ҳолатларга шарт-шароит яратиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик лозимлиги бўйича доимий равишда ҳуқуқий тарғибот ҳамда маърифий-тарбиявий машғулотлар олиб борилмоқда.
Ўзаро савол-жавоб, очиқ ва самимий руҳда ўтган тадбирда ходимларнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифлари тингланди. Бир сўз билан айтганда коррупция — тараққиёт кушандаси, хавфсизликка таҳдид солувчи хавфли жиноят.
Ш.Маматуропова,
ЎзА