Коронавирус одамлар тақдирини қандай ўзгартирди? "Велосипедга йиққан пулимга дори-дармон олдик " (+видео)
Оилалардаги йўқотишлар, оғир хасталикнинг оғриқли дамлари, ёлғизлик кунлари...
Коронавирус касаллиги кўпчилик учун жиддий синов бўлди.
Оилалардаги йўқотишлар, оғир хасталикнинг оғриқли дамлари, ёлғизлик кунлари...
Бу синовли даврни кўпчилик оғриқ билан эслайдилар. Улар энди ниқоб тақиш ва бошқа карантин чораларига енгил қарай олмайди. Бу касаллик нақадар оғир эканини улар ўз бошларидан ўтказганлар.
Шоҳиста Абдумавланова ҳам коронавирус билан касалланди. Унинг оиласида йўқотиш ҳам бўлди. Онасидан айрилди, фарзанди бу касалликни жуда оғир ўтказди. Шоҳиста коронавирус унинг тақдирини қандай ўзгартиргани, оммавий ахборот воситаларидаги хабарлар унга қандай таъсир қилгани, дори-дармон олишдаги муаммолари, ҳаётнинг аччиқ сабоқлари ҳақида гапириб берди.