Коронавирусга учраганлар сони 330 миллиондан ошди
Дунёда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар 330 миллиондан, вафот этганлар 5,55 миллиондан ошди, — дея хабар бермоқда ТAСС Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига таяниб.
Чоршанба куни эълон қилинган маълумотга кўра, 332 617 707 киши касалланган ва 5 551 314 бемор вафот этган. Бир кунда вирус юқтирганлар 3 миллион 156 минг 986 нафарга, вафот этганлар эса 6 минг 889 нафарга ошган.
ЖССТ маълумотига кўра, энг кўп инфекция билан зарарланиш ҳолати қайд этилган мамлакатлар рўйхатини Америка Қўшма Штатлари - 66 254 888, Ҳиндистон - 37 901 241, Бразилия - 23 074 791, Буюк Британия - 15 399 304 Франция - 14 346 424 бошқармоқда.
Ўлим ҳолати бўйича энг юқори кўрсаткич кузатилган давлатлар қатори бошида AҚШ (846,647), Бразилия (621,166), Ҳиндистон (487,202), кейинги ўринда Россия (323,376) ва Мексика (301,469) турибди.