Коронавирус хавф-хатари ҳали тугагани йўқ...
Фарғона вилояти 2-вилоят юқумли касалликлар шифохонаси 24 соат давомида фаолият кўрсатиш учун рентген, кислород конденсатори, пульсоксиметр, ПЗР-тест, зарур дори-дармонлар, сарфлов мосламалари, дезинфекцияловчи эритмалар билан тўлиқ таъминланган.
Муассасада 350 ўрин-жойнинг 200 таси интенсив терапия, 150 таси реанимация бўлими учун ажратилган. Ҳозирги кунда 24 нафар шифокор, 75 нафар ҳамшира, 21 нафар кичик тиббиёт ходими уч сменада 8 соатлик иш режимида фидокорона фаолият кўрсатмоқда.
[gallery-5512]
– Коронавирус хавф-хатари ҳали тугагани йўқ, - дейди бош шифокор Акмал Шерматов. – Афсуски, ҳамюртларимизнинг кўпи бу борада белгиланган тартиб-қоидаларни унутиб қўймоқда. Бу ерда даволанаётган беморларнинг аксарият қисми вакцина билан эмланмаганлар эканлиги, пандемия шароитида белгиланган тартибларга қатъий риоя этиш нечоғли муҳимлигини англатади.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА