Коронавирус фонд биржаларида акс-садо бермоқда
Блумберг агентлигининг маълум қилишича, дунёнинг энг бадавлат кишилари коронавирус тарқалгани сабабли бир ҳафтада 444 миллиард доллар йўқотган.
Блумберг агентлигининг маълум қилишича, дунёнинг энг бадавлат кишилари коронавирус тарқалгани сабабли бир ҳафтада 444 миллиард доллар йўқотган.
Энг катта йўқотиш айниқса, дунёнинг энг бадавлат кишилари, Amazon компанияси эгаси Джефф Безос, Microsoft корпорацияси ҳаммуассиси Билл Гейтс ва LVMH компаниялари гуруҳи президенти Бернар Арноларда қайд этилди. Улар ҳаммасини қўшиб ҳисоблаганда, тахминан 30 миллиард долларни бой берган.
Tesla компанияси раҳбари Илон Маскнинг ҳам яхшигина зарар кўргани маълум бўлди. Дунё бойлари орасида 25 ўринда турган тадбиркор компания акциялари нархи тушиб кетгани учун бир ҳафта ичида 9 миллиард долларидан ажралган.
Ўтган ҳафта Facebook асосчиси Марка Цукерберг учун ҳам омадсиз ҳафта сифатида узоқ вақт ёдида қоладиган бўлди. У ҳафтани 6,5 миллиард долларлик камомад билан якунлади.