Корхона қошида янги цех
Нукус шаҳридаги “Табиий ичимликлар” масъулияти чекланган жамияти қадоқланган тоза ичимлик суви, яхна чой, квас ишлаб чиқаришни самарали йўлга қўйган.
Нукус шаҳридаги “Табиий ичимликлар” масъулияти чекланган жамияти қадоқланган тоза ичимлик суви, яхна чой, квас ишлаб чиқаришни самарали йўлга қўйган.Яқинда мазкур корхона қошида янги цех иш бошлади. “Асака банк” Нукус шаҳар филиали кўмагида замонавий технологиялар билан жиҳозланган цехда кунига 400 килограммгача олти турдаги макарон маҳсулотлари тайёрланмоқда.