Корхона ишчилари — коллеж битирувчилари
Жиззах вилояти Янгиобод туманидаги “Yangiobod chevarlari” масъулияти чекланган жамияти болалар ва катталар учун замонавий дизайнда кийим-кечаклар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Кунига уч ярим минг кийим-кечак тайёрлаш қувватига эга корхонанинг 20 турдаги маҳсулоти бозорда харидоргир. Бу ерда меҳнат қилаётган 86 нафар ишчининг деярли барчаси касб-ҳунар коллежини битирган йигит-қизлардир. Жамият иш юритувчиси Лутфулло Мамазариповнинг айтишича, кунига уч минг метр мато тўқийдиган дастгоҳлар келтирилиб, ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланмоқда. Бу яна йигирмата иш ўрни очиш имконини беради.