Кўринмас таҳдид: чорвачиликни издан чиқараётган касалликлар (+видео)
Чорвачилик — бу нафақат қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи, балки миллионлаб инсонлар тирикчилиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги асоси. Бироқ, бу соҳа доимо кўринмас, аммо жуда хавфли таҳдид — ҳайвонлар орасида тарқаладиган касалликлар билан юзма-юз келади.
Баъзан оддий белгилар билан бошланадиган бу касалликлар қисқа вақт ичида бутун хўжаликни қамраб олиши, катта иқтисодий зарар келтириши ва ҳатто инсон саломатлигига ҳам хавф туғдириши мумкин. Айниқса, юқумли касалликлар тез тарқалиши, назорат қилишнинг мураккаблиги ва олдини олиш учун доимий чора-тадбирлар талаб этилиши билан жиддий хавф манбаига айланади.
Шу боис чорвачиликда касалликлар хавфига бефарқ қараш мумкин эмас. Ҳар бир фермер, мутахассис ва соҳада фаолият юритаётган шахс бу таҳдиднинг жиддийлигини англаши, ўз вақтида профилактика чораларини кўриши ва замонавий ветеринария талабларига амал қилиши муҳим аҳамият касб этади.
Хўш, бугун Ўзбекистон чорвачилигига қандай касалликлар хавф солмоқда?
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети доценти, ветеринария фанлари номзоди Собир Ашуров билан суҳбатимиз шу ҳақда бўлди.
Батафсил қуйидаги видеоҳаволада.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BVYy3LAfOs0" title="Ko‘rinmas tahdid: chorvachilikni izdan chiqarayotgan kasalliklar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Тошқораева, ЎзА