Жанубий Кореянинг “Yonhap” ахборот агентлиги Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ушбу мамлакат халқаро ҳамкорлик агентлиги - KOICA билан ҳамкорликда йўлга қўйилган грант лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрида мактабгача таълим тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда инновацион мактабгача таълим ташкилотини қуриш лойиҳасига тамал тоши қўйиш маросими ҳақида мақола эълон қилди.

Мақолада йилига 2500 нафар педагог малака ошириш имконига эга бўладиган мажмуада илмий-тадқиқот олиб бориш, ўқув дастурлари, ўқитувчилар учун инновацион метод ва материаллар тайёрлаш шароити ҳам яратилишига урғу берилган.

– Корея илғор тажрибаси асосида барпо этилаётган ушбу Ахборот ва педагогик технология инновация маркази ихтисослашган турли соҳа ходимлари тажриба ва малакасини ошириш, шунингдек мактабгача таълим қамровини сезиларли даражада кенгайтириш имконини беради, – деган KOICA раҳбари Чанг Вон Сам.

Иншоот таркибида ишга тушадиган 250 ўринли Инновацион мактабгача таълим муассасаси 5 хил замонавий талаб – интеллектуал, маънавий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантиришга йўналтирилган илғор ўйин технологиялари билан жиҳозланиши эътироф этилган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кореянинг етакчи агентлиги Ўзбекистон мактабгача таълим марказига пойдевор қўйиш маросимини ёритди