Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Паркент тумани ҳудудида кўп йиллик дарахтлар кесилганлиги ҳақида хабар эълон қилинди.
Ҳолат Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Паркент тумани бўлими ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида Қизилтоғ шаҳарчаси "Ойдин" МФЙ ҳудудидаги манзарали дарахтларга санитар шакл берилганлиги ҳамда айрим қуриган дарахтлар санитар тартибда кесилганлиги аниқланди, дейилади Тошкент вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати хабарида.
Шунингдек, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ИТИ далолатномасига асосан мазкур дарахтларни санитар тартибда кесиш учун Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2022 йил 18 январдаги 02/14-26-сонли хулосаси берилган.