Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов “Bright Uzbekistan” халқаро электрон журналига берган интервьюсида Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик, жумладан Ўзбекистон билан шериклик мавзусига ҳам тўхталган:

– Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабат икки халқнинг муштарак тарихи, анъаналари, маданияти ва қадриятлари асосида шаклланган. Бундай чуқур илдиз отган алоқалар ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Давлат раҳбарларининг ўзаро ташрифлари, олий даражадаги учрашувлар шерикликни янги, юксак босқичга кўтариб, барқарор, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг изчил ривожини рағбатлантирмоқда.

Озарбайжон – Ўзбекистон ҳамкорлиги кўп қиррали бўлиб, турли йўналиш ва тармоқларни қамраб олган. Мамлакатларимиз ишбилармон доиралари вакиллари турли соҳаларда муваффақиятли алоқаларни йўлга қўйган. Масалан, автомобилсозлик соҳасида эришилган ютуқлар анча салмоқли. 2023 йил май ойида “Ўзавтосаноат” ва “Азермаш CП” ёпиқ акциядорлик жамияти томонидан Ҳожиғобул саноат туманида маҳаллийлаштирилган автомобиль ишлаб чиқариш заводига пойдевор қўйилган. Ушбу лойиҳанинг умумий инвестиция қиймати 60 миллион доллардан ошади.

Умуман, Озарбайжон Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиб, транспорт, саноат кооперацияси, энергетика, тўқимачилик, тоғ-кон саноати, кимё саноати, электротехника каби муҳим соҳалардаги ҳамкорликка жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бугунги кунда айни йўналишларда кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Энг муҳими, мавжуд ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш учун ҳар икки томонда кенг имконият бор. Масалан, ўзбек компаниялари Агдам ва Араз водийси саноат парклари, шунингдек Олот эркин иқтисодий зонасида фаолият юритиши истиқболли.

Озарбайжон – Ўзбекистон сармоя жамғармаси фаолияти Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги иқтисодий алоқаларни чуқурлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Ҳозир янги қўшма лойиҳалар амалга ошириш, ишбилармонлик ҳамкорлигини кенгайтириш чора-тадбирлари кўриляпти.

Марказий Осиёдан бошланиб, Озарбайжон орқали Европага чўзилган “яшил энергия кўприги” ташаббуси, мамлакатларимизнинг транспорт ва логистика соҳасидаги стратегик салоҳиятидан дарак беради.

“Ўрта йўлак” имкониятини кенгайтириш асносида транзит ва логистика ҳамкорлигини ривожлантириш мумкин. Боку халқаро денгиз порти имкониятидан самарали фойдаланиш орқали ушбу йўлак бўйлаб қўшма сармоявий ташаббусларни илгари суриш, тажриба ва инновация алмашинувини йўлга қўйиш, рақамлаштириш йўналишидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳар икки томон учун фойдалидир.

Муҳаррама Пирматова тайёрлади. ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўп қиррали Ўзбекистон – Озарбайжон алоқалари жадал ривожланмоқда