Бугун Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан мутахассислар ва ОАВ ходимлари учун Тошкентдаги кўп қаватли уйлар учун лифт ускуналарини қабул қилиш ҳамда аҳолини лифтларга хизмат кўрсатиш бўйича ўқитиш ва таъмирлашга доир хизмат кўрсатувчи объектларга пресс-тур ташкил этилди.

Дастлаб иштирокчилар Яшнобод туманидаги “TEXNOPARK” масъулияти чекланган жамиятига қарашли лифтларнинг мувофиқлигини баҳолашдан ўтказиш лабораторияси ҳамда лифт ва эскалаторлар ишлаб чиқариш заводи фаолияти билан танишди.

Унда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Аҳаджон Исоқжонов қайд этганидек, жорий йил 23 январь куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида лифт соҳасини янада ривожлантириш, шунингдек, ҳар бир вилоятда камида 2 тадан махсус бригада ташкил қилиш, ҳар бир бригадада ҳудудлар кесимида 20 нафар ходимдан иборат гуруҳларни лифтларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ўқитиш вазифаси белгилаб берилган. 

– Шундан келиб чиқиб, бугунги кунда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда жойларда қуриб битказилган кўп қаватли уй-жойларда ўрнатилган лифт ускуналарини қабул қилиш юзасидан бригадалар ташкил қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Лифт ускуналарига ўз вақтида сервис хизматини кўрсатиш мақсадида аҳоли орасидан фуқароларни ўқитиш ишлари ташкил этиляпти. Шунингдек, келажакда лифт соҳасини янги босқичга кўтариш ҳамда етук мутахассислар билан таъминлаш бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда олий таълим муассасаларида “Механика”, “Электротехника” йўналишлари доирасида лифт муҳандислиги бўйича муҳандис-техник ходимларни тайёрлаш курсларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бугунги “TEXNOPARK” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишув эса ана шу ишларни тизимли ташкил этиш ва бу ҳақда кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган, – деди А. Исоқжонов.

Лифтларнинг мувофиқлигини баҳолашдан ўтказиш лабораториясида ушбу заводда ишлаб чиқарилган лифтлар синовдан ўтказилади. Бу жараёнларнинг қандай олиб борилиши ҳақида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси етакчи мутахассиси Дилшод Анвархўжаев қуйидагича тушунтириш берди.

– Мазкур лабораторияда янги ишлаб чиқарилган лифтларнинг модели бўйича синов ишлари олиб борилади. Дейлик, лифтнинг юк кўтариш имконияти 450 килограммни ташкил этса, унга  25 фоиздан ортиқ юклама берилади. Динамик тест учун эса 110 фоиздан ортиқ юклама зарур. Бунда лифт тормози ва қўшимча тутқичлари текширилади ва 10 минут давомида кутиб турилади. Бу муддатда лифт турган жойини йўқотмаса, тестдан ўтган бўлади. Яъни, унда тормоз қанчалик мустаҳкам эканлиги синовдан ўтказилади. Шу билан бирга, лифтларда оғирликни чекловчи қурилма ҳам ўрнатилган. Бу каби синов талабларидан ўтган янги лифтлар фойдаланиш учун хавфсиз ҳисобланади, – деди Д. Анвархўжаев.

Кўп қаватли уйларда лифтларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва авария ҳолатларини тезкор бартараф этиш мақсадида мамлакатимизда марказий диспетчерлик марказлари фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Хусусан, “TEXNOPARK” МЧЖга қарашли диспетчерлик маркази аҳолининг лифтлардан самарали ва хавфсиз фойдаланишини таъминламоқда.  

– Бугунги кунда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан мамлакатимиздаги кўп қаватли уй-жойлар лифт ускуналарини фойдаланишга қабул қилиш диспетчерлик марказларига улангандан сўнг амалга оширилишини белгиловчи тартиб жорий қилинган. “TEXNOPARK” МЧЖ томонидан ўрнатилган ва ҳозирда сервис хизмати кўрсатилаётган лифт ускуналари марказлашган реал вақт режимида кузатиб бориладиган диспетчерлик марказларига уланган. Бу ерда барча жараёнлар назорат қилинади. Видеокамералар ҳар бир лифтга ўрнатилган. Лифтда қулфланиб қолган одамлар масофадан туриб алоқага чиқиш имкониятига эга. Қутқарув ва авария бригадалари фаолияти йўлга қўйилган. Маълумот ўрнида айтиш лозимки, республикадаги кўп қаватли уй-жойларда 11 428 та лифт ускунаси мавжуд бўлиб, улардан 11 070 таси одам ташишга, 358 таси юк ташишга мўлжалланган.

Ушбу уй-жойларда эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ва маънан эскирган лифт ускуналарини ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан янгилаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Тасдиқланган дастурга асосан 2021-2024 йилларда 2 100 дан зиёд лифт янгиланиб, аҳоли фойдаланишига топширилган. Ҳозирда республика миқёсида лифтларни алмаштириш ишлари давом этмоқда, – деди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги лифтлар бўйича мутахассиси Ҳусниддин Шодиев.  

Пресс-тур якунида Яккасарой туманидаги " LIFTEES" хусусий корхонаси фаолияти билан таништирилди. Мазкур корхона лифтларни ўрнатиш, сервис хизмати кўрсатиш баробарида шу соҳада мутахассисларни тайёрлаш учун ўқув курсларини ташкил этиб боради. Шу билан бирга, у пойтахтимиздаги йирик объектлар ва меҳмонхоналарга диспетчерлик хизматини ҳам кўрсатиб келмоқда.  

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўп қаватли уйларда лифтлар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда