Контрабандага қарши ҳамкорлик
Сирдарё туманидаги “Сирдарё” чегара божхона постида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги “Сирдарё” чегара божхона пости орқали контрабанда йўли билан кириб келган ионлаштирувчи нурланиш манбалари аниқланганда фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимининг (ФВДқТ) хизматлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.


Махсус-тактик ўқув машғулотида божхона, чегара, вилоят ФВБ, ИИБ, МГ ва ССБ, СЭО ва ЖСБ хизматлари ҳамда махсус техникалар жалб қилинди.


Тадбир якунида барча ваколатли идоралар вакиллари томонидан назарий ва амалий машғулотлар бўйича фикр алмашилди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Ш. Суяров,
ЎзА