Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди.

Мажлисда дастлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов ўтган даврда Конституциявий комиссия томонидан олиб борилган ишлар тўғрисида ахборот берди. 

– Конституциявий комиссия томонидан Асосий қонунимизни такомиллаштириш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилди, – деди А.Саидов. – Комиссия фаолиятига илмий-тадқиқот муассасалари, тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари, соҳа экспертлари кенг жалб қилинди, ривожланган давлатларнинг конституциявий тажрибаси чуқур ва ҳар томонлама ўрганилди. Аҳоли фикрлари ва таклифларини узвий, ўз вақтида қабул қилиш, умумлаштиришнинг аниқ механизмлари жорий этилди. “Meningkonstitutsiyam.uz” электрон платформаси, “1341” қисқа рақамли call-markaz, почта алоқаси, маҳаллалар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, “Telegram” мессенжеридаги махсус бот орқали таклифларни қабул қилиш тизими йўлга қўйилди. Президентимизнинг шу йил 20 июнь куни Комиссия аъзолари билан учрашгани комиссия ишига янгича мазмун-моҳият олиб кирди. Фуқароларимиздан келган таклифлар ҳамда давлатимиз раҳбарининг мазкур учрашувда илгари сурган таклиф ва ғоялари “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасида ўз аксини топди. 

Мажлисда депутатлар “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини кўриб чиқдилар. Мазкур қонун лойиҳаси юзасидан Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси, комиссия аъзоси Жаҳонгир Ширинов маъруза қилди. 

– Ўзбекистон Республикаси Конституциясига таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар “Инсон – жамият – давлат” принципига асосланган бўлиб, миллий конституциявий ўзликни акс эттиради. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг олтмишдан ортиқ моддасига 170дан ортиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Унда инсон қадрини улуғлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш каби кўплаб нормалар белгиланмоқда.  

Хусусан, давлат қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини, тадбиркорликнинг ривожланиши учун шарт-шароитларни таъминлаш, ҳалол рақобат ҳимоя қилинишини, иқтисодий фаолиятда монополлаштиришга йўл қўйилмаслигини кафолатлаш, тадбиркорлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад олишга ҳақлиги белгилаб қўйилмоқда.  

Шунингдек, Конституциявий қонун лойиҳасида давлат ҳокимияти асосларини янада такомиллаштиришга, парламентнинг ваколатларини кучайтиришга, фуқароларнинг қонунчилик жараёнидаги фаол иштирокини таъминлашга қаратилган нормалар ҳам акс этмоқда. Хусусан, ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига ҳам раҳбарлик қилиши ҳақидаги норма чиқариб ташланиб, халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимларнинг ваколатлари алоҳида мустаҳкамлаб қўйилмоқда. 

Маърузачи ўз маърузасида барча йўналишдаги ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг аҳамияти хусусида батафсил тўхталиб ўтди. Депутатлар конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. 

Мажлисда қайд этилганидек, Конституциявий комиссия  конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси мобайнида келиб тушган таклиф ва мулоҳазалар ҳисобини юритиш, умумлаштириш, ўрганиб чиқиш, таҳлил этиш ва шу асосда лойиҳани маромига етказиш борасида Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ва Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан  ҳамкорликда иш олиб боради. 

Мажлисда Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. 

Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.  

Мазкур қонун лойиҳасида минтақа ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган нормаларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритиш илгари сурилган. Муҳокамалардан сўнг ушбу қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди ҳамда Конституциявий қонун лойиҳасида кўзда тутилган масалаларга дахлдор бўлганлиги сабабли “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига бирлаштирилди.

Депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш юзасидан тегишли қарор қабул қилдилар. Конституциявий қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиши маълумот учун қабул қилинди. 

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун “Халқ сўзи”, “Народное слово” газеталарида ҳамда “Meningkonstitutsiyam.uz” электрон платформасида эълон қилинади. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциявий қонун лойиҳаси референдумга қўйилади