Аввал хабар берилганидек, пойтахтимиздаги Hilton меҳмонхонасида “Конституциявий ислоҳотларда жамоатчилик иштироки: миллий ва халқаро тажриба”мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда итирок этган халқаро ташкилотлар вакиллари мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, жумладан Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Роли Астхана, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий кординатори:

— Ўзбекистон охирги йилларда ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда ката қадамлар қўйди. Улкан ишларни амалга оширди. Ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар ҳам шулар жумласидандир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди. Умид қиламизки, ислоҳотлар инклюзив бўлади, ҳамма қатламлар иштирок этади.

Шарлотта Адриан, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси:

— Европа Иттифоқи Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди. Бу борада жуда катта ишлар олиб борилмоқда. Буни эътироф этамиз. Сиёсий-ижтимоий соҳадаги ўзгаришларга ҳайрихоҳлик билан қараймиз. Ислоҳотларда садоқатни кўряпмиз, демократик ўзгаришларга интилишни кузатиб турибмиз. Конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаймиз ва бундан кейин ҳам ёрдам беришга тайёрмиз. Ислоҳотларда ҳеч ким четда қолмаслиги муҳим аҳамиятга эга. Шу маънода Конституциявий ислоҳотларда жамоатчилик муҳокамалари ўтказилгани муҳим. Конституциявий ўзгаришлар самарали бўлиши учун кенг жамоатчилик иштирок этиши, фуқаролар хабардор бўлиши, жараёнлар очиқ ва шаффоф кечиши, таклифлар инобатга олиниши керак.

Бугунги кунда Ўрта Осиё давлатларида инсонпарварлик тамойиллари устуворлик касб этмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам демократик ислоҳотлар қизғин кетмоқда. Бу жараёнларда оддий фуқаронинг иштироки муҳим.

Мунир Мамедзаде, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили:

— Ўзбекистонда ҳуқуқий ислоҳотларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаат ва ҳуқуқларини таъминловчи нормалар такомиллаштирилмоқда. Хусусан, қонун ижодкорлигида бу борада сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар, болалар меҳнатидан фойдаланишнинг тақиқлангани эътиборга молик. Булар Конституциявий қонун лойиҳасида ҳам ўз аксини топган. Ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи нормалар бундан кейин ҳам маромига етказиб борилади, деб ўйлаймиз.

[gallery-8966]

Муҳтарама Комилова, Алмурат Мамадаминов (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциявий ислоҳотлар: халқаро экспертлар нима дейди?