Конгода Эбола сабаб қурбонлар сони ортмоқда
Конго Демократик Республикасида Эбола эпидемиси туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 900 нафарга яқинлашди.
“Reuters” ахборот агентлиги ёзишича, айни пайтга келиб мазкур хавфли инфекцияни юқтириб олганларнинг умумий сони 2267 нафарни ташкил этмоқда. Маълум бўлишича, ушбу эпидемия жорий йилнинг май ойида бошланган бўлиб, шифокорлар уни вируснинг “Бундибугё” штамми эканлигини аниқлашган.
Мазкур штаммга қарши ҳалигача самарали вакцина ёки махсус даволаш усули ишлаб чиқилмагани вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу вазиятни Конго тарихидаги энг йирик ва хавфли эпидемиялардан бири деб баҳолади.
Ҳозирда маҳаллий ҳукумат ва тиббиёт ходимлари касалликнинг янада кенг тарқалишини олдини олиш ҳамда инфекция ўчоқларини жиловлаш бўйича барча зарур чораларни кўришда давом этмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА