Ҳуқуқий муносабат

Қонунчиликка кўра, компьютер тизимини бузиш, жумладан, компьютер саботажи учун тегишли жазо белгиланган. Хусусан, ўзга шахснинг компьютер ускунасини ёки хизматда фойдаланиладиган компьютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш жинояти учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278 прим 5-моддасига кўра, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш чоралари белгиланган.

Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси Жавоҳир Эшонқулов бу борада қуйидагича тушунтириш берди:

– Бу ҳолатда базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз баравари(112 500 000 сўм)дан тўрт юз баравари(150 000 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Агар юқоридаги ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Зарар келтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш компьютер тизимида сақланаётган ёки узатилаётган ахборотни рухсатсиз йўқ қилиб юбориш, тўсиб қўйиш, модификациялаштириш, ундан нусха кўчириш ёки уни қўлга киритиш мақсадини кўзлаб компьютер дастурларини яратиш ёки мавжуд дастурларга ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, махсус вирус дастурларини ишлаб чиқиш, улардан қасддан фойдаланиш ёки уларни қасддан тарқатиш жинояти учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 278 прим 6-моддасига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари ( 37,500,000 сўм)дан уч юз баравари(112,500,000 сўм)гача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Шу билан бирга, юқоридаги ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки такроран ёки хавфли рецидивист томонидан қилинган бўлса, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Гулноза Бобоева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Компьютер тизимига зарар келтирувчи дастурларни яратиш ва тарқатиш учун жавобгарлик белгиланган