Бугун “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти, АҚШнинг саноат газлари ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланган “Air Products” ва синтетик ёқилғи технологиялари бўйича ихтисослашган “Synfuels” компаниялари иштирокида уч томонлама музокаралар ташкил этилди.

Музокараларда асосий эътибор синтез-газ ишлаб чиқариш ва уни юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар, яъни суюқ углеводородлар ҳамда кимёвий моддалар тайёрлашда қўллаш имкониятларига қаратилди. Хусусан, бунда кўмирни газлаштириш орқали хомашёни самарали қайта ишлаш, экологик барқарорликни таъминлаш ва энергия манбалари диверсификациясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. 

Томонлар амалий ҳамкорлик йўналишлари, илғор технологик ечимлар ва инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди. 

Жамият ахборот хизмати қайд этганидек, мазкур учрашув Тошкентда бўлиб ўтаётган “Ўзбекистон нефть ва гази - OGU 2025” 27-халқаро кўргазмаси доирасида ташкил этилди.

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўмирни чуқур қайта ишлаш бўйича халқаро музокаралар ўтказилди