“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси жамоаси оламшумул муваффақиятга эришди. Корхонада рений метали соф ҳолда олинди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, рений метали кукуни Мис эритиш заводининг нодир металлар ишлаб чиқариш цехида тайёрланадиган перренат аммонийдан олинади. Жараён водород тиклаш усули билан амалга оширилади.  

Рений металини соф ҳолда олиш ишлари бўйича лаборатория синовлари 2016 йилда бошланган бўлиб, шу йил якунига етди. Натижа кутилганидан ҳам аъло бўлди. Синов жараёнлари натижасида 99,9 фоиз соф ҳолда рений метали олинишига эришилди.  

Комбинатда келгусида ушбу маҳсулот саноат миқёсида ишлаб чиқарилиши кўзда тутилмоқда.  

Ушбу металл Менделеев даврий жадвалида 75-ўринни эгаллаб, ўзига хос ноёб физик-кимёвий хоссаларига кўра кўплаб соҳаларда қўлланилади.  

Жумладан, нефтни қайта ишлаш саноатида катализатор тайёрлашда асосий компонент ҳисобланади. Авиасозлик, электротехника соҳаларида деталлар учун асосий элемент сифатида фойдаланилади.  

Ядро саноатида эса ушбу металлдан термопаралар тайёрлашда фойдаланилмоқда. Бу реакторда юқори ҳароратни ўлчаш имконини беради.  

Шунингдек, тиббиётда турли оғир хасталикларни даволашда амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишларида махсус ускуналарни тайёрлашда қўлланилади.  

Заргарликда эса ренийдан қимматбаҳо буюмларни безаш учун қоплама сифатида фойдаланилади.  

Жаҳон бозорида 1 грамм ренийнинг ўртача нархи 9 доллар атрофида туради.  

Олмалиқ кон-металлургия комбинати 

ахборот хизмати.  

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Комбинатда соф рений метали олинди