Озиқ-овқат банклари миллий тармоғи ва Тадбиркорлар миллий ассоциацияси озиқ-овқат саноати палатасининг сўнгги ҳисоботига кўра, Колумбияда аҳолининг 54 фоизи озиқ-овқат билан таъминланмаган. 554 минг бола сурункали тўйиб овқатланмайди. Covid-19 пандемияси эса иқтисодий инқирозга олиб келгач, вазият янада оғирлашган.

Мамлакатда аҳолининг 42,5 фоизи озиқ-овқат, уй-жой ва бошқа шу каби эҳтиёжлар учун харажатларни тўлашга қодир экан. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, бор-йўғи 7 миллион фуқаро ойига 145 минг песо (33 евро)га кун кечиради.

2020 йил Лотин Америкасида яшаб келаётган фуқаролар сўнгги йигирма йилдаги энг очарчилик даврни бошдан кечирган. Минтақада 2019-2020 йилларда ўта қашшоқликда яшаётганлар сони 30 фоизга ортиб, жами 59,7 миллион кишига етган.

Айтишларича, сурункали тўйиб овқатланмайдиган боланинг ақллилик (IQ) даражаси 14 баллга пастлайди. Камбағал оиланинг ушбу шароитдан чиқиб кетиши учун ўн бир авлод керак бўлади, бу эса ЯИМнинг 11 фоизини йўқотиш демакдир.

Пандемиядан олдин озиқ-овқат банклари олти юз минг кишига хизмат кўрсатган бўлса, ушбу кўрсаткич ўтган йили 3,2 миллион кишига етган. Ҳар йили дунё бўйича исроф қилинаётган озиқ-овқат билан Панама, Уругвай ва Люксембург аҳолисини боқиш мумкин экан, бу аянчли ҳолат эмасми?...

Беҳруз Худойбердиев интернет материаллари асосида тайёрлади.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Колумбияда аҳолининг ярмидан кўпи озиқ-овқат танқислигидан азият чекмоқда