Когон тумани ҳокими тайинланди
Халқ депутатлари Когон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, туман фаоллари қатнашди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Айни вақтга қадар “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари лавозимида ишлаб келган Қазоқов Отабек Нодирович Когон тумани ҳокими этиб тайинланди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири