Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, ер участкаларини олиб қўйиш жараёнида юзага келадиган низоли вазиятларнинг олди олинади. Низомда киритилган ўзгартиришлар ушбу соҳада юзага келган низоларни самарали ҳал этиш, ер участкалари эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ёқлайди.

Қарорга кўра, Низомнинг 1.33-банди қуйидагича бойиган:

“Баённомада инвестиция лойиҳалари ушбу ҳудудда амалга оширилишига розилик берган ёки қарши бўлган мулкдорлар кўрсатилиши шарт.

Яна бир муҳим ўзгариш: “Очиқ муҳокама давомида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган ер учаскасида инвестиция лойиҳаси амалга оширилишига битта мулкдор қарши бўлган тақдирда ҳам мазкур ҳудудда ушбу инвестиция лойиҳасини амалга оширишга йўл қўйилмайди”.

Низомнинг 2.47-банди эса қуйидагича таҳрир қилинган:

“Олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларининг 75 фоизидан ёзма розилик олинганда (Келишув тузилганда) ташаббускор уларнинг кўчмас мулк объектлари бўйича бериладиган компенсация миқдори, турлари ва муддатини белгилаш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли”.

ЎЗА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўчмас мулк объектлари эгаларига компенсация беришда қулайликлар