Февраль ойида кўчмас мулк бозорида савдолар январь ойига нисбатан 12 фоизга пасайиб, ўтган йилга нисбатан деярли ўзгаришсиз қолди. Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой нархи 0,3 фоизга пасайиб,бирламчи уй-жой нархи 2,5 фоизга ошди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлил натижаларига кўра, январдаги фаолликнинг кескин тикланиши ортидан февралда сотувлар 12 фоизга пасайиб, олди-сотди шартномалари сони 22,4 мингтани ташкил этди. Ўтган йилга солиштирганда шартномалар сони ўртача 1 фоизга ўсди (221 та битимга ошди).

Февраль ойида ҳудудлар кесимида сотувлар сонида кескинроқ пасайиш Сурхондарё, Наманган ва Жиззах вилоятларида қайд этилиб, сотувлар 20 фоиздан кўпроққа камайган. Тошкент шаҳрида ҳам олди-сотди битимлар сони 9,5 фоизга пасайган.

Ой давомида республика бўйича иккиламчи уй-жой нархлари 0,6 фоизга пасайиб, ўтган йилга нисбатан ўртача 1 фоизга ошди.

Йиллик ҳисобда ҳудудлар кесимида иккиламчи уй-жой нархларининг энг юқори ўсиши Бухоро, Жиззах ва Хоразм вилоятларида кузатилиб, ўртача 8 фоизни ташкил этди.

Февраль ойида Тошкент шаҳри кўчмас мулк бозори сегментларида турлича тенденция кузатилди. 

Хусусан, иккиламчи бозорда нарх 0,3 фоизга пасайган бўлса, бирламчи бозорда, аксинча, нарх 2,5 фоизга ошди.

Ўтган йилнинг февраль ойига нисбатан иккиламчи бозорда бир квадрат метр уй-жойнинг ўртача нархи 5,1 фоизга, бирламчи уй-жой нархи эса 3,1 фоизга пасайди.

Тошкент шаҳри бўйича иккиламчи уй-жой нархида энг катта пасайиш Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Яшнобод туманларида кузатилди.

Янги уйлар нархларида ҳам пасайиш кузатилди. Йил давомида бир квадрат метр учун ўртача нархларда энг сезиларли пасайиш Учтепа, Шайхонтоҳур ва Миробод туманларида қайд этилди.

Февралда Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархларида бироз пасайиш кузатилиб, ўртача ижара нархи 8 долларни (бир квадрат метр учун) ташкил этди.

Пойтахтнинг Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи нисбатан юқорилигича қолмоқда. Ушбу туманларда ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 10 долларни ташкил этади.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида ижара нархи ўтган йилга нисбатан 9,8 фоизга пасайган. Энг катта пасайиш Юнусобод, Чилонзор ва Олмазор туманларида қайд этилган.

Моҳигул Қосимова тайёрлади, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўчмас мулк бозори барқарорлик фазасига кирмоқда – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази