Президентимиз ташаббуси мамлакатимизда ҳудудларни яшил маконга айлантириш, йўл ёқаларига манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш бошланди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси тақдим қилган маълумотларга кўра, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятда 2021-2022 йил куз-баҳор мавсумида жами 16 миллион 356 минг дона кўчат экилиши белгиланган бўлиб, 2021 йилнинг куз мавсумида “Долзарб 40 кунлик”да 7,3 миллион дона кўчатлар экилди. 2022 йил баҳор мавсумида 10 миллион 298 минг дона дарахт ва бута кўчатлари экилди ҳамда “Яшил макон” электрон платформага киритилди.

Экиш борасидаги рақамлар зўр, белгиланганидан ҳам ортиғи билан бажарилган. Лекин экилган қарийб 7,5 миллионга яқин кўчатлардан қанчаси кўкаргани ва қанчаси қуриб қолгани бу жуда баҳсли масала. Экилган дарахт кўчатларини агротехника қоидаларига риоя этган ҳолда суғориш ва озиқлантириш ишларини ташкил қилиш ҳамда дарахт кўчатларини келгусида ўсиб кетишини таъминлаш зарур бўлади. Буни эса ҳамма ташкилот ҳам эплай оляпти деб бўлмайди. Аммо эплаганларга минг раҳмат.

Қашқадарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан Ғузор тумани ҳудудидаги “Шўртангаз кимё” мажмуасига олиб борувчи йўлнинг 15 километрлик икки томонига “Шўртангаз кимё” мажмуасига қарашли “Шўртан Яшил макон” МЧЖдаги дарахтларнинг ҳолатлари ўрганилди ва ўрганиш давомида суғориш агротехникалари ҳам назорат қилинди. Бундан ташқари, шу куни мазкур ҳудуддаги дарахтларга зараркунанда ҳашаротларга қарши махсус техникалар ёрдамида кимёвий препаратлар ҳам сепилди. Бу каби чора-тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларида амалга оширилмоқда.

[gallery-8368]

Мақсад “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтларни ёз фаслининг иссиқ кунларида суғориш ва парваришлаш, экилган мевали ҳамда манзарали дарахтларни суғориб, зараркунанда ҳашоратларга қарши кимёвий препаратлар сепиб яшилликни сақлаб қолишдир.

“Шўртангазкимёмажмуаси” корхонаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларини намунали тарзда ташкил этиб, республика миқёсида эътироф этилган корхоналардан бири саналади. Бу ерда йўлга қўйилган самарали тизим билан таништириш мақсадида оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар ва вилоятдаги корхона-ташкилотлар ходимлари учун тадбир ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланишича, корхона томонидан Ғузор тумани ҳудудидаги 240 гектар ерга 79 мингдан ортиқ қайрағоч, эльдор қарағайи, шумтол, япон сафораси, ўрик, бодом ва бошқа турдаги дарахтлар ўтқазилган. Ушбу дарахтларни вилоят иқлимига мос ҳолда танлаб экилиши, суғориш тизимининг яратилиши ва агротехник тадбирларнинг ўз вақтида олиб борилиши аниқ чора-тадбирлар асосида йўлга қўйилган. Тадбир давомида дарахт кўчатларини парваришлаш усуллари, кўчат экиш тартиби, Қашқадарё вилояти ҳудудига ҳамда иқлимига мос ҳолда кўчатларини экиш лозимлиги тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўчат экиш билан иш битмайди, унга доимий парвариш керак