Кўчат экиб боғ яратиш миллатга хосдир
Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятида ҳам кўплаб хайрли тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан Бухоро шаҳридаги ННТ ва дўстлик уйида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ўтказилди.
Унда вилоят Кенгаши депутатлари, ННТ ва вилоятдаги миллий маданий марказлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
[gallery-22546]
– Вилоятда фаолият олиб бораётган 700 га яқин ННТлар томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шунингдек, жорий йилда эълон қилган давлат грантларимизда ҳам мазкур йўналишда мавзулар эълон қилинади. Ғолибликни қўлга киритган ННТларимиз ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доираси тадбирларни амалга оширади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати, Парламент комиссияси аъзоси Мадина Баратова.
– Бугун экилган кўчатлар кун келиб бўй чўзади, – дейди вилоят Кенгаши депутат, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Бухоро вилояти минтақавий вакили Абира Ҳусейнова. –Албатта, унинг соясидан ва мевасидан келажак авлод баҳраманд бўлади. Лойиҳа доирасида вилоятда кўплаб хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда. Амалга оширилаётган бундай хайрли тадбирлар, албатта, келажакда ўз мевасини беради.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.