Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташаббуси билан "Беш ташаббус" лойиҳаси доирасида “Китобсевар миллат” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

— Ўтган йили Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган "Аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, баркамол шахсни тарбиялашда китобхонлик маданиятини ошириш” лойиҳасида ғолибликни қўлга киритиб, унга асосан     ёш тоифасидан келиб чиққан  ҳолда болалар ижодкорлари Ориф Тўхташнинг “Шалола”, Абдураҳмон Акбарнинг “Оқ қовуннинг боласи” шеърий тўпламлари, Муҳаббат Йўлдошева қаламига мансуб “Учар ҳаммом”, Исоқжон Нишоновнинг “Сеҳргарнинг узуги” сингари  10 номдаги  ажойиб эртак ва ҳикоялардан иборат китобларни нашрдан чиқарди,—деди   Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов.—Бунда  эътибор  болалар қалбига шодлик,  орзу-умидларига эса қанот бахш этадиган, уларда ҳалоллик ва тўғрилик, эзгулик ва Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантира оладиган мавзуларга  қаратилди. Лойиҳа доирасида “Дунё даҳолари” рукни остида  Стив Жобс, Муҳаммад Али, Леонардо да Винчи, Моцарт, Альберт Эйнштейн каби машҳурларнинг ҳаёт йўли, оламшумул ихтиролари, қизиқарли ҳикоялари жамланган китобларни чоп эттирдик. Бу эса, ёш зийрак китобхонларнинг   тасаввур оламини кенгайтириб,уларни  чуқур билим олишга ундайди.

Учрашувда  "Халқ сўзи" газетасининг  Сирдарё вилояти бўйича мухбири Аҳмадали Шерназаров, "Янги  Сирдарё"  газетаси бўлим мудири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Холида Пардабоева, Гулистон шаҳар болалар кутубхонаси бўлим мудири Ҳусния Холбекова. Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби кутубхоначиси Камола Каримова ва бошқалар  жамиятда, айниқса, болалар орасида китобхонликни ривожлантириш,   ушбу китобларнинг болалар тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти тўғрисида сўз юритди.

Мулоқот якунида  Уюшма томонидан вилоят  ахборот-кутубхона марказига, Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби кутубхонаси ва бошқа кутубхоналарга  ушбу лойиҳа доирасида чоп этилган  китоблар туҳфа этилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Китобсевар миллат”