“Китоблар карвони” яна ёруғ манзилларда
Мактабда ўтказилган мушоира кечаларида энг кўп шеър айтган ўқувчиларга ўқитувчиларимиз китоб совға қилишар, совға қилинган китоблар ҳар гал менга ҳам насиб қиларди.
Ўқувчилик давримда бобомнинг тушлик учун берган танга пулларини ишлатмасдан йиғиб юрардим. Тушликка эса папкамга уйдан нон- чой солиб олардим. Йиққан пулимга дам-бадам туман марказидаги китоб дўконига бориб, китоб сотиб олардим. Мактабда ўтказилган мушоира кечаларида энг кўп шеър айтган ўқувчиларга ўқитувчиларимиз китоб совға қилишар, совға қилинган китоблар ҳар гал менга ҳам насиб қиларди.
Уларни акам, опам, ука-сингилларим билан қўлдан қўймай эҳтиётлаб ўқирдик. Айниқса, ўзим уларни кўз қорачиғимдай асрардим. Оилада кўпчилик бўлганимиз учун доим ҳам ёқтирган китобимни сотиб олишга пулим бўлавермасди. Борини авайлаб, қайта-қайта ўқир эдим. Абдулла Ориповнинг “Йиллар армони”, Эркин Воҳидовнинг “Ёшлик девони” тўпламлари ўқила-ўқила варақлари титилиб кетар эди. Ўша китоблар ҳали- ҳамон уйимдаги китоб жавонидан тушгани йўқ.
Бугун юртимизда ёшларимизни китобхонликка жалб этиш, уларни китоб билан дўст, адабиётга ошно қилишдек эзгу ишлар бошланган бир пайтда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳам олдинги сафларда туриб, ана шундай устозларимиз ва ёш ижодкорларимизнинг китобларини “Ижод” фонди томонидан нашр эттириб, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари кутубхоналарига беғараз совға қилмоқда.
Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилаётган китобларни ва муаллифларни ўқувчилар орасида кенг тарғиб қилиш, китобларни ўз вақтида китобхон ўқувчиларга етказиш мақсадида “Адиб ва жамият”, “Адабий дўстлик – абадий дўстлик”, “Сўз чамани”, “Биринчи китобим” лойиҳасида чоп этилган ҳамда “Сайланма” китобларидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари кутубхоналарига 76 номдаги 30 мингдан ортиқ китоб беғараз тарқатилди. Худди шундай 80 номдаги 71 500 та китоб “Китоблар карвони”дан жой олиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги таълим муасасаларига етказиб берилди.
Ушбу китоблар ўзининг ўқишлилиги, мактаб ўқувчиларининг синфдан ташқари мутолаа дарсларида фойдаланишига қулайлиги билан ажралиб туради. Ихчам китоблар болаларимиз учун ҳар доим ёнларида олиб юриб, ўқишлари учун мўлжалланган. Мактаб кутубхоналарига кириб борган ушбу китоблар болажонларнинг эртанги кунда илмли, зукко, она юрт шаънини ҳимоя қила оладиган, Ватанимиз равнақига ҳисса қўшадиган комил инсонлар бўлиб етишишида уларга беминнат устоз бўлади.

Фароғат Худойқулова,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.