Китобдан яхши ёр бўлмас
Хусусан, нашр этилаётган янги китобларни тарғиб этиш, уларни аҳолига етказиш борасида кўплаб амалий ишлар қилинмоқда.
Жамият ҳаётида халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу-тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, нашр этилаётган янги китобларни тарғиб этиш, уларни аҳолига етказиш борасида кўплаб амалий ишлар қилинмоқда.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази томонидан сўнгги йилларда нашр этилган ҳуқуқий мавзусидаги адабиётлар ва жаҳон адабиётининг сара асарлари жамланган китоблар кўргазмаси ва савдоси ташкил этилди.
Кўргазмада 200 дан ортиқ турдаги китоблар жумладан, Ўзбекистон Республикаси кодекслари ва уларга ёзилган шарҳлар жамланган тўпламлар, охирги пайтларда қабул қилинган қонунлар киритилган китоблар намойиш этилди.
Наргиза ШАРИПОВА, Судьялар олий мактаби тингловчиси:
– Бугунги китоб кўргазмасининг ташкил этилгани айни муддао бўлди. Куни кеча Судьялар олий кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист, қадрли устозимиз Убайдулла Мингбоев Олий судда бутун мамлакатимиз судьялари ва суд тизими ходимларига қилган мурожаатларида бу масалага алоҳида тўхталиб, юксак маънавиятли бўлиш воситаларидан энг мақбули – китобхонлик эканлигини, кимки, китобни кўп мутолаа қилса, ҳаёт ҳақиқатларини теран англашини, китобхон виждонига қулоқ тутиб, фақат адолат томонда туришини шуни инобатга олиб, бутун суд тизимида ҳафтанинг бир кунини “КИТОБХОНЛИК КУНИ” деб эълон қилишни таклиф этди. Бу жуда ўринли таклиф бўлди.
Мен ўйлайманки, барча судья ва суд идораларида хизмат қиладиган ходимларнинг шахсий кутубхонаси бўлиши шарт. Бугунги кўргазмадан мен ҳам ўзимнинг шахсий кутубхонам учун бир нечта китоб сотиб олдим.
Шаҳбоз Саидов